"Ростов"дан фантастик натижа
15 май 2017 20:31
Янгиликлар
"Ростов"дан фантастик натижа
Кеча Россияда Премьер-лига 28-тури доирасида "Ростов" жамоаси "Рубин"ни қабул қилди.
Учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу уларнинг ушбу мавсумдаги сўнгги уй ўйини бўлди. Эътиборлиси, "Ростов" кетма-кет иккинчи мавсумни уй учрашувларидаги мағлубиятсиз якунламоқда. Бундай натижага унча-мунча жамоа ҳавас қилиши аниқ.
"Ростов"нинг Россия Премьер-лигаси охирги икки мавсумида уй учрашувларидаги натижалари:
2015-2016 йилги мавсум:
11 ғалаба, 4 дуранг, 0 мағлубият
2016-2017 йилги мавсум:
11 ғалаба, 4 дуранг, 0 мағлубият
Уйдаги охирги мағлубият 2015 йил 2 майда "Терек"дан қабул қилиб олинган (0:1).
Фикрлар