

Норвегиялик футболчи "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюбага эътибор қаратди.
"Бу Дзюба. У ҳақиқатдан ҳам кучли. Унга қарши ўйнаш қийин бўладими? Йўқ, менга бу жуда ҳам ёқади. Бу ҳақиқий жанг. Майдонда кучли ўйинчилар билан учрашишни хоҳлайман", - дейди Норманн.
Артём Дзюба жорий мавсум РПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 10та ассист қайд этди.



