

31 ёшли хавбек 2014/15 йилги мавсум тулаликлар шарафини ҳимоя қилган ва ҳозирда “Чайка” сафида ўйнамоқда.
“Ярим ҳимояда Перейра, Измайлов, Аҳмедовлар бўлган “Краснодар” (қийинчилик туғдирган). Улар бутун ўйин давомида бизни хўрлашган, шунчаки ахволимизни оғирлаштиришган.
Аҳмедов – “Реал” даражасидаги футболчи. Жуда кучли ўйинчи. Бубнов (Александр, собиқ футболчи ва мураббий) томонидан эътироф этилган ягона футболчи. Фикримча, Россияда ўйнаган энг кучли икки таянч ярим ҳимоячи бу Одил Аҳмедов ва Лассана Диарра”, дейди Лях.



