

Учрашувда "Тамбов"нинг қўли баланд келди (0:2). "Локомотив" (Москва)дан "Тамбов"га ижара асосида ўтган Жасур Жалолиддинов бугун "бўрилар" сафида дебют қилди. Ҳамюртимиз 46-дақиқада Александр Каплиенкони алмаштирди ва 76-дақиқада сариқ карточка "ишлаб олди". Ўйин тақдирини ҳал қилган голларга Онугха ва Сослан Таказовлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа "Тамбов" ўз таризида иккинчи бор Россия кубогининг 1/8 финал босқичига йўлланма олди.
Динамо (Брянск) – Тамбов 0:2
21 октябрь, 18.00, «Динамо»
Голлар:
0:1 – 11 Онугха, 0:2 – 85 Таказов.




