Россия футболчилари унвон билан тақдирланади

Aziz Tukhtamuradov
3 июл 2018, 00:02
Россия терма жамоаси футболчиларига давлат мукофотлари топширилади.

Россия Федерацияси спорт вазирлиги буйруғига биноан терма жамоа футболчилари “Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси” унвони билан тақдирланишади. 

Унвонларни расмий топшириш маросими 4 июль куни Россия терма жамоаси жойлашган Новогордскдаги базада бўлиб ўтади. Мукофотни спорт вазири Павел Колобков топширади. Нимчорак финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ЖЧ-2018 мезбонлари 1/4 финалда Хорватияга қарши майдонга тушишади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф