UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  27 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  1 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  2 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  11 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  13 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  8

Россия биринчи дивизиони. 6-тур. Афонин ва Турсунов майдонга тушди, Мирзаев эса йўқ Янгиликлар

Россия биринчи дивизиони. 6-тур. Афонин ва Турсунов майдонга тушди, Мирзаев эса йўқ

Кеча Россия биринчи дивизионида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. 

"Салют" ўз уйида "Ангушт"ни қабул қилиб йирик ғалабага эришди - 3:0. Майдон эгалари сафида Вадим Афонин 90 дақиқа давомида жуда фаол ҳаракат қилди ва биринчи гол урилишида катта ҳисса қўшди. "Салют" 7 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

САЛЮТ - АНГУШТ - 3:0 (2:0)
Голлар:
Бекетов, 17 (1:0). Ахметович, 28 (2:0). Бекетов, 82 (3:0).

"Газовик" эса сафарда "Мордовия" меҳмони бўлди ва мағлуб бўлди - 0:1. Санжар Турсунов бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб 77-дақиқада захирага олинди. Қизиғи ягона гол 78-дақиқада урилди. "Газовик" 6та ўйинда 9 очко тўплаб 6-ўринда бормоқда.

МОРДОВИЯ - ГАЗОВИК - 1:0 (0:0)
Гол:
Мухаметшин, 78 (1:0).

"Нефтехимик" сафарда Владивостокда "Луч-Энергия" меҳмони бўлди ва дуранг қайд этди - 0:0. Учрашувда меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Даврон Мирзаев захирада қолдирилди. "Нефтехимик" 2 очко билан 19 жамоа орасида 17-ўринни эгаллаб турибди.

ЛУЧ-ЭНЕРГИЯ - НЕФТЕХИМИК - 0:0 (0:0)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика