Роналдунинг опаси Криштиануни танқид қилган португалияликларга мурожаат билан чиқди
29 сен 2022 12:17
Янгиликлар
Роналдунинг опаси Криштиануни танқид қилган португалияликларга мурожаат билан чиқди
Ушбу учрашувда ҳужумчи бир қанча голли вазиятларни амалга ошира олмади ва жамоаси плей-оффга чиқа олмади.
Авейру майсазорда орқасини объективга қаратиб ўтирган Криштианунинг суратини чоп этди.

"Португалияга доим ёрдам берган одамга ёрдам қўлини чўзиш керак. Бироқ португалияликлар касал одамлар, майда, юраксиз, аҳмоқ ва ношукур. Майсазорда бир йигит ич этини еб ўтирибди ва уни қўллаб-қувватловчи ҳеч ким йўқ. Унинг исми Криштиану Роналду ва у дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.
Бундай бўлаётганидан ҳайрон эмасман. Португалияликлар ҳар доимгидек, ўз ликопчаларига тупуришди. Лекин мен доим мен билан бирга бўламан, қиролим. Хотиржам бўл", – деди Авейру.
37 ёшли Роналду жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голга пас узатди. Унинг клуб билан битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар