UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  18 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди Янгиликлар

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Netflix тармоғига жойланган сериалида ўзаро муносабатларнинг бошланишини ёдга олди.

Ўзаро муносабатларнинг бошида Роналду Жоржинани ишхонасидан олиб кетди, у Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишларди. 

"Негадир у ишдан кейин мени олиб кетиш учун келди, тағин "Бугатти"да! Ҳамкасбларим ҳайратда қолди: мен автобусда келдим ва "Бугатти"да кетяпман", — дея хотирлайди Жоржина.

"Бу мен учун одатий ҳол эди. У менинг дўстим эди. Менинг машиналарим бор, шу боис уни таксида кузатиб қўймайманку! Бу кулгили бўларди.

У дўкондан чиқиб келарди. Мен эса ҳашаматли машиналаримдан бирида ташқарида кутяпман. У ўзини ёш болалардек тутарди. У югуриб келди, машинага ўтирди ва биз уйга жўнадик. У кечгача ишларди.

Мен бошида ўртамизда бундай кучли ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уни севиб қоламан деб ўйламагандим. Ростини айтсам, буни кутмагандим. Аммо бир қанча вақт ўтгач, у мен орзу қилган қиз эканлигини ҳис қилдим", — деди Роналду.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика