UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0

Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ёмон бошламадик, ҳатто биринчи бўлиб гол уришимиз ҳам мумкин эди. "Бухоро" футболчилари аутдан тўпни узоққа яхши отади, буни билардик. Рақиб стандартларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бизга ғалаба жуда зарур эди, чунки бугун Самарқанд шаҳри куни. Шундай байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди. Кўрсатган ўйинимиз ишқибозларга ёқди деб ўйлайман.

- Агар ҳисобга қарасак, "Динамо" осон ғалаба қозонгандек кўринади. Аммо ўйинда кўрдикки, осон бўлмади, рақиб қаттиқ ҳимояланди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- "Бухоро"да жисмоний ҳолатга урғу бериш яхши йўлга қўйилган ва айтиб ўтганимдек, "Бухоро" стандарт вазиятларга алоҳида эътибор қаратади. Биз қанотларни кучайтириш мақсадида ўйинчиларни алмаштирдик. Киритган голимиз ажойиб чиқди ва шу билан ўйинимиз ҳам очилди. Қолаверса ўйинни кўргани терма жамоамиз бош мураббийи ҳам келди, балки футболчилар унинг кўз ўнгида яхши ўйнашга ҳаракат қилгандир. Кўп вақт ўйнамагани сабабли Ўрозовнинг ўйини бугун қовушмади. Кейинги баҳсларда ундан яхши ўйин кутиб қоламиз. Яна олти кундан кейин майдонга тушамиз, тайёргарлик кўрамиз.

-  Фирдавс Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз?

- У Самарқанд футболи тарбияланувчиси ва бизга ўз клубимиздан чиқиб келаётган ёшлар ниҳоятда керак. Фирдавс терма жамоа ҳам ўйнаяпти ва бу бизни хурсанд қилмоқда.

- Анвар Ҳожимирзаев учун осон кунлар бўлмади. Терма жамоага чақирилди, лекин ўйнамади. "Динамо"да ҳам гол урмай қўйганди, лекин бугун ўзини кўрсатди. 

- Шундай ўйинлар бўлдики, бошқа ҳужумчиларимиз жароҳат олган пайт фақат Ҳожимирзаевнинг ўзи ўйнади. Ва кўп учрашувларда жамоамизга ёрдам берди. Ҳар доим ҳам омад келавермайди, буни тўғри тушуниш керак.

- Марко Станоевич ҳақида

- Марко тажрибали футболчи, бугун чиройли гол урди. Унинг жамоамизга фойдаси тегишда давом этяпти.

- Улуғбек Ҳошимовни мухлислар илиқ қарши олишди.

- Улуғбек жароҳат сабаб анча пайтни ўтказиб юборди. Лекин ҳозир яхши формада деб айта олмайман. Барибир жароҳатнинг ўрни билиняпти. Шу боис асосий таркибда туширмадик. Мираҳмадов ҳам жароҳат олишдан ҳайиқяпти.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика