Роналду йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнида қатнашмади. Португалиядан сардор сифатида Пепе танланди ва у Мессини учликка қўшмади
28 фев 2023 08:25
Янгиликлар
Роналду йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнида қатнашмади. Португалиядан сардор сифатида Пепе танланди ва у Мессини учликка қўшмади
“Ал Насср” аъзоси Криштиану Роналду Португалия ТЖ сардори сифатида “FIFA The Best-2022”да йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнида қатнашмади.
Унинг ўрнига тажрибали ҳимоячи Пепе танлаб олинди ва у топ-3 футболчилар рўйхатига Килиан Мбаппе (1), Лука Модрич (2) ҳамда Карим Бенземани (3) киритди.
Йил футболчиси унвони эса ФИФА талқини бўйича иккинчи маротаба Лионель Мессига насиб этди.
Фикрлар