Роналду ва Месси бир жамоада ўйнайдими?

Mirjalol Normatov
16 сен 2018, 12:12
Дэвид Бекхэм ўзи ташкил қилаётган "Интер Майами" жамоасига "Барселона" етакчиси Лео Мессини олиб келмоқчи.

Жамоа 2020 йилда ўз фаолиятини бошлайди. Бекхэм эса дебют мавсумдаёқ жамоага Криштиану Роналду ва Лео Мессини олиб келишни режалаштирмоқда.

Мессининг амалдаги шартномаси 2020/21 йилда ўз якунига етади. 2020 йилнинг ёзида Лео 33 ёшга киради. Айтилишича, кейинги йилда Бекхэм ўзи нишонга олган барча футболчилар билан келишиб қўйишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail