Роналду Тен Хагнинг МЮга тайинланишига муносабат билдирди
27 июн 2022 21:39
Янгиликлар
Роналду Тен Хагнинг МЮга тайинланишига муносабат билдирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Эрик тен Хагнинг клубга бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.
Роналду Sky Sports нашрига берган интервюсида Тен Хаг Нидерландиянинг "Аякс" клубида ажойиб ишлар қилгани, унинг ўз тажрибасини намойиш этиши учун вақт кераклигини айтди. Шунингдек, барчаси янги мураббий хоҳлагандек бўлиши лозимлигини гапирди.
Футболчи Эрик тен Хагга энг яхши тилакларини билдиришини айтди. Роналду 52 ёшли мураббий билан муваффақият қозонишни ва совринларни қўлга киритишни хоҳлашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ўтган мавсумда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар