UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  2 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  6 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  4 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   35 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   4 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   5 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  14 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  5 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика