Роналду журналистдан ғазабланиб, унинг микрафонини кўлга отиб юборди (видео)

Aslanov Jasurbek
22 июн 2016, 16:51
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Correio da Manhã" газетаси журналист билан суҳбатда ўзини боса олмади.

Португалиялик футболчилар Венгрияга қарши баҳсдан олдин сайр қилаётган эди. Учрашувдан олдин ОАВ вакиллари ўйинчилар билан суҳбатлашиши мумкин эмасди. "Correio da Manhã" муҳбири Роналдуга яқинлашдида, ундан ўйинга тайёрлигини сўради. Ҳужумчи бундан ғазабланди ва унинг микрафонини кўлга отиб юборди.

Роналду бу газета билан бошқа мулоқот қилмайдиган бўлди. Бунга сабаб, ушбу нашр футболчининг шахсий ҳаёти ҳақида кўплаб мақолалар чиқаради.

TAS-IX эмас


Видеони Телеграмдан кўчириб олинг:https://telegram.me/joinchat/ABZZKDwZeeD_3ALjRNIgqA


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›