UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Роналду билан суҳбат, Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар – Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср"га қарши ўйиндан кейин фикрлари Янгиликлар

Роналду билан суҳбат, Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар – Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср"га қарши ўйиндан кейин фикрлари

Элит ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Истиқлол" – "Ал Насср" учрашувидан кейин ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига кичик интервью берди.

– Ўйин ҳақида фикрларингиз?

– Ўйин режамиз бўйича кетаётган эди. Гол урилган вазиятда концентрацияни бироз йўқотиб қўйдик. Барибир яхши ўйнадик. Камида дуранг бўлиши керак эди. Голдан кейин ҳам бизда иккита вазият бўлди, аммо фойдалана олмадик. Бундай ўйинларда ўзи жуда кам имкониятлар бўлади. Кейинги ўйинларга бор эътиборни қаратамиз. 

– Собиқ жамоангизга қарши ўйнаш қандай бўлди?

– Бир жамоа иккига бўлиниб ўйнайдику. Шунга ўхшаш ҳолат. У ердаги йигитлар ҳам таниш, бу жамоадагилар ҳам таниш. Ҳаяжон бўлгани йўқ. Шунчаки, битта гол ура олмадик. Қолгани яхши бўлди. 

– Криштиану Роналду билан гаплашдингизми?

– Ҳа, чиққанимизда мени кўриб Маша деб бақирди. Шундан сўнг озгина салом-алик қилдик, тамом. Ҳаммаси таниш йигитлар. Улар мени ҳурмат қилишади. 

– Мавзуга бироз алоқаси бўлмаса ҳам терма жамоа ҳақида сўрамоқчи эдим. Олдинда бизни жуда муҳим иккита ўйин кутиб турибди. Қатар ва Шимолий Кореяга қарши. Бу ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

– Биз учун шу йил ҳисобидан ва умуман фаолиятимиздаги энг муҳим икки ўйин кутиб турибди. Агар бу учрашувларда яхши ҳаракат қилиб,  ўзимизга керак натижани қайд этсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90%га ҳал қиламиз. Шунинг учун бор эътиборимиз айнан шу ўйинларда бўлади. Бу синовдан эсон-омон ўтиб олсак, ундан сўнг бироз ўзимизни эркин қўйишимиз мумкин бўлади. Ҳамма йигитларнинг ҳаёлида айнан шу ўйинлар. Ўзаро гуруҳимизда ҳам жароҳат олмаслик, ўйинга яхши формада етиб келиш борасида суҳбатлашиб турибмиз. Халқимизни хурсанд қилиш нимятидамиз.

Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика