Роналду 300та голни Мессидан тезроқ урди

Narzulla Saydullayev
4 мар 2018, 10:39
Кеча "Реал" ўз уйида "Хетафе"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Бу ўйинда мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла лигадаги ўзининг 300-голини уришга эришди. Португалиялик Испания чемпионатида 300та гол урган иккинчи футболчига айланди. 

Бунга қадар Лионель Месси ушбу маррани забт этганди. Бироқ Роналду 300та голни 286-учрашувида урди. Месси эса 334-ўйиндагина бу натижага эришганди.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com