Роналду 2 йиллик танаффусдан сўнг, жарима зарбасидан гол урди. У фаолиятидаги юбилей хет-трикка эришди

Eldor Akmurzayev
17 апр 2022, 08:00
Англия чемпионати 33-турида “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдунинг хет-триги эвазига “Норвич”ни 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Бу Роналдунинг фаолиятидаги юбилей 60-хет-триги бўлди. 37 ёшли форвард уларнинг 44 тасини “Реал”, МЮ ҳамда “Ювентус”да 3 тадан, 10 тасини эса Португалия ТЖда қайд этган.

Шунингдек, Криштиану 2020 йил июлидан ("Ювентус" - "Торино" 4:1) бери илк бор жарима зарбасидан тўп киритди. Бу унинг учун 58-аниқ зарба бўлди. 




Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia