

Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни "Ахмат Арена"нинг очилиши ҳам бўлиб ўтди. Стадион очилиши ва ўйинга бразилиялик футбол афсунгари Роналдиньо ҳам ташриф буюрди. У фаолиятини Россияда қайта тиклаши мумкинмилиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Россияга кўп бор келганман ва ҳар сафар мени бу ерда жуда илиқ кутиб олишган. Россияда ҳамма, ҳаммаси ёқади. Умид қиламан, тез орада бу ерга яна келаман. Фаолиятимни Россияда тиклаш? Йўқ, бунинг учун энди жуда қарилик қиламан, энди йўқ", - дея Роналдиньонинг сўзларини келтирди "Матч ТВ".




