

Бенинга қарши ўртоқлик ўйини (3:0) Месси учун миллий жамоа сафидаги сўнгги учрашувга айланган эди.
“Сенинг тарихиннинг илк кунидан бошлаб бир қисми бўлиш қандай завқ, қандай бахт, биродар! Сен бизни кулдирдинг ва футболдан завқланишга ундадинг! Сенинг исминг юртинг ва бутун дунё тарихига муҳрланган...
Ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилиш ва жаҳон чемпиони бўлишдек болалик орзусини амалга ошириб, қандай бахт ҳис қилишимизни фақат ўзимиз биламиз! Сен ўз терма жамоанг ва юртинг учун ҳамма нарсани бердинг...
Мен сени жуда яхши тушунаман ва оила билан боғлиқ ҳар қандай нарса кўп нарсани қайта ўйлаб кўришга мажбур қилишини биламан... Ҳаётдан завқ ол, биродар. Сени энг яхши тилаклар тарк этмасин — бугун ва доимо”, – деб ёзди Роналдиньо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.



