Роналдиньо: Бразилия терма жамоаси ўйинларини кўрмайман
20 июн 2013 15:45
Янгиликлар

Роналдиньо: Бразилия терма жамоаси ўйинларини кўрмайман
Ҳозирги вақтда "Атлетико Минейро" клуби шарафини ҳимоя қилаётган машхур бразилиялик футболчи Роналдиньо, Конфедерациялар Кубоги доирасидаги Бразилия терма жамоаси ўйинларини кузатиб бормаётганини тан олди.
Бу ҳақда Бразилия нашрларишга таянган ҳолда, championat.com нашри хабар бермоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, Бразилия терма жамоаси бош мураббияи Луис Фелипа Сколарининг Роналдиньони терма жамоага жалб қилмаганлиги ҳақидаги қарори кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Роналдиньонинг ўзи яна тарма жамоа сафида тўп суришни ва ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этишни жуда хоҳлаётганини бир неча бор айтиб ўтганди.
"Менинг Бразилия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш одатим йўқ. Бу клубларим ўйинларига ҳам тегишли. Мен доим ўзим майдонда ўйнашни ва шу ўйинлардаги энг қизиқ вазиятларни томоша қилишни ёқтираман".
"Албатта, мен таркибдан жой олишга умид қилгандим. Ҳозир эса жамоага мухлислик қилиш ва унга омад тилашдан бошқа илож йўқ", дейди Роналдиньо.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Фикрлар