"Рома"нинг трансфер ҳақидаги хабарлари сабаб, йўқолган болалар топилди

Eldor Akmurzayev
4 сен 2019, 01:30
«Рома» ёзги трансферлар вақтида жамоага қўшиб олган футболчиларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўзига хос усулда таништиргани кўпчиликни ажаблантирганди.

Маълум бўлишича, клуб томонидан махсус тайёрланган видеороликларнинг чап қисмида янги ўйинчи, ўнг тарафида эса бедарак йўқолган болакайларнинг расми жойлаштирилганди. Ушбу ҳаракатлар натижасида 2 нафар бола топилди.

«Рома» ташкил этган акция сабаб янада кўпроқ болалар топилади. «Рома» билан ҳамкорлик қилиш биз учун муҳим ва биз келажакда болаларни қандай ҳимоя қилиш ҳақида муҳокама қилмоқдамиз”, – дейди Халқаро йўқолган ва эксплуатация қилинган болалар маркази раҳбари Каролина Хамер.

Жумладан, римликлар Давиде Заппакоста ҳақидаги твитдан кейин 12 кун ўтиб, 9 ёшли болакайнинг топилганини маълум қилган.

 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ASRomaEN