«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум
27 фев 2025 10:53
Янгиликлар
«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум
Ёзда мураббийлик фаолиятини якунлашини эълон қилган Клаудио Раньерининг ўрнига «Рома» янги бош мураббий излашда давом этмоқда.
«Бўрилар»ни янги мавсумда бошқариш учун асосий номзод «Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини бўлиб турибди. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.
Жан Пьеро Гасперини 2016 йилдан бери Бергамо жамоасини бошқариб келмоқда. Сўнгги вақтларда Гасперини ва «Аталанта» раҳбарияти ўртасида муаммолар пайдо бўлгани сабабли мураббий бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлашни бошлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар