

Манбанинг хабарида айтилишича, Уругвай терма жамоаси аъзоси "Кальяри" раҳбарияти билан зиддиятга борган ва январда бошқа клуб сафига қўшилмоқчи. Римликлар юзага келган вазиятдан фойдаланиб, Нандес билан шартнома тузишга қарор қилишган. Ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфер баҳоси 26 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.



