"Рома" Коларов билан шартномани узайтирмоқчи

25 дек 2019, 19:10
Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Александар Коларов билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Бу ҳақида журналист Николо Скира ўзининг Twitter'даги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.

Римликлар сербиялик ҳимоячига "1+1" шаклидаги битим таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Коларовнинг йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Александар 2017 йилда "Манчестер Сити" клубидан харид қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/nicoschira