"Рома" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
26 апр 2020 18:45
Янгиликлар
"Рома" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
"Рома" "Барселона" ҳимоячиси Хуниор Фирпонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Sport.es" хабарига кўра, римликлар 25 млн евро эвазига футболчини трансфер қилишга тайёр туришибди. Аммо бунга қадар "Рома" чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццолани сотиб юбориши керак.
Фирпо 2019 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтганди. Ушбу мавсумда у асосий жамоа таркибида 17 ўйинда 1 гол ва 1 ассистентлик қайд этди.
Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар