"Рома" Алиссонни сотишга тайёрланмоқда, жамоа ПСЖ посбони билан келишиб қўйди

Mirjalol Normatov
15 июл 2018, 14:49
"Рома" Алиссон кетган тақдирда ПСЖ посбони Альфонс Ареолани ўз сафига қўшиб олади.

"Football Italia" хабариша кўра, "бўрилар" футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Ареола ҳам Буффоннинг трансферидан асосий таркибидаги жойини йўқотишини истамасдан жамоадан кетиши мумкин. Агарда Алиссон "Рома"ни тарк этадиган бўлса, у "бўрилар" аъзосига айланади.

Алиссонга айни дамда "Реал" ва "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia