Рожерс "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга рози бўлди

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2021, 23:14
Бир қатор муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқиш арафасида турибди.

Афтидан "қизил иблислар" раҳбарияти аллақачон норвегиялик мутахассисга ўринбосар топиб бўлган. Англия Премьер-лигасида катта тажрибага эга бўлган "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс унинг ўрнини эгаллаши мумкин. 

Манбанинг хабарига кўра, у "Олд Траффорд"да ишлашга розилигини оғзаки тасдиқлаган. "Қизил иблислар" раҳбарияти яқин орада мураббийни жамоага олиб келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Caught Offside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›