Родри қачон қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
12 ноя 2024, 10:24
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри жорий мавсумнинг ўзида майдонга қайтишни режа қилганини маълум қилди.

«Мавсум якунига қадар қайтишимга ишонмоқдаман. Мен буни ҳис қиляпман. Ҳозирда жароҳатдан даволанмоқдаман. Барчаси жойида. Мавсум ҳали узоқ давом этади ва мен унга қадар бемалол қайтишим мумкин», — деди Родри.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» соҳиби оёғидаги хочсимон пайларини узиб олганди ва унинг қайтишига тахминан 9 ой вақт кераклиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›