Роберто Карлос: "Шахтёр" яқин келажакда Чемпионлар лигаси финалига чиқа оладиган жамоа ҳисобланади"
		
		15 ноя 2021 19:51
        Янгиликлар	
	 
				 
				Роберто Карлос: "Шахтёр" яқин келажакда Чемпионлар лигаси финалига чиқа оладиган жамоа ҳисобланади"
"Мен "Шахтёр"нинг кўп ўйинларини кузатаман. У ерда кўплаб бразилияликлар бор, улар орасида менинг дўстларим ҳам топилади. Мисол учун, Дентиньо, у билан биз "Коринтианс"да бирга ўйнаганмиз. Шунингдек, Додо, Тете сингари ажойиб футболчилар йиғилган.
"Шахтёр" ҳар сафар янги ўйинчилар излаб Бразилия томон мурожаат қилишидан жуда хурсандман. "Шахтёр"да, адашмасам, 13 нафар бразилиялик бор. Мен Донецк жамоаси президентини шундай ажойиб футболчилар билан шартнома имзолагани билан табриклашим керак.
Жамоа ўзи қатнашаётган барча турнирларда юқори ўсишга эришди. Клуб Украина футболига кўп нарса бера олади. Бундай жамоалар билан учрашиш "Реал" учун фойдали, шунингдек, "Шахтёр" учун ҳам, чунки уларда тажриба орттириш имконияти мавжуд.
"Шахтёр" яқин келажакда Чемпионлар лигаси ярим финалига, ҳаттоки, финалига ҳам чиқа оладиган жамоа саналади. Ҳозирда донецкликлар учун ривожланиш муҳим. Бунинг учун "Реал Мадрид" каби рақибларга қарши тўп тепиш керак. Ҳақиқатан ҳам, айнан "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасидаги энг титулга бой клуб ҳисобланади, — деди Карлос.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар