Роберто Карлос: "Роналду ва Месси ҳақидаги саволга, Неймар энг яхши деб жавоб бераман"
Aslanov Jasurbek
11 дек 2015, 17:12
"Реал" собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарни жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
"Неймар бир ёки икки йилдан сўнг "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Менга Месси ва Роналду ҳақида савол беришса, Неймар энг яхши деб жавоб бераман" - дедйи Карлос.