

“Роналдо машғулотларда алоҳида ажралиб турарди. Шубҳасиз у энг кучли футболчи. Бундай футболчи бошқа туғилмаса керак. На Неймар, на Криштиану ва на Месси у билан тенглаша олмайди. Роналдо-бетакрор.
Ўйлашимча, бизнинг давримизда гол уриш қийинроқ эди. Ҳужум чизиғида ҳаракат қилаётганларга ҳимоячиларга нисбатан кўпроқ босим бўларди. Аммо Роналдо йўқ жойдан вазият яратиб, мақсадига эришарди.
У “Реал”га келишидан олдин ҳам жуда яхши ўйин намойиш этар, аммо кўпчилик унга ишонмасди. У кўпчиликни ҳайратга солганди. 80 минг томошабин унинг майдондаги ҳаракатларидан завқланишани ҳамон ёдимда”, деди Роберто Карлос.



