Роберто "Барса" билан шартномасини узайтиради. Футболчи маошининг камайишига рози бўлди

Aslanov Jasurbek
9 сен 2021, 22:38
"Барса" ўз футболчиси билан келишиб олди.

Серхи Роберто "Барселона" билан шартномасини узайтириш борасида келишиб олди. Янги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган. Бунинг учун, Серхи Роберто маошининг камайишига рози бўлди. Футболчининг тўланмаган маоши эса, янги шартноманинг бутун муддатига тақсимлаб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Серхи Робертонинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport