

2024 йил ёзида унинг "Барселона" билан шартномаси якунланади.
"Барселона" Робертонинг садоқати ва универсаллигини қадрлайди, аммо Жоау Канселунинг жамоага келиши оқибатида, испаниялик захирада қолиб кетмоқда. Шартномада келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятини берувчи банд борлигига қарамай, манбалар бу футболчи учун клуб либосидаги охирги мавсумлигини таъкидлашмоқда.
Қайд этиш лозим, бу мавсум Роберто фақатгина 3 бор майдонга тушди.




