Роббен жорий мавсум фаолиятидаги охиргиси бўлиши мумкинлигини айтди

Tolibjon Qosimov
23 ноя 2017, 21:28
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ўзининг келажаги борасида гапириб ўтди.

"Фаолиятимни мана шу мавсумдан кейин якунлашим мумкин. Мени янги нимадир кутаётган бўлиши ёки "Бавария" учун яна 3 йил ўйнашим ҳам мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Мен фақатгина кейинги ўйинга қарашим мумкин, ундан узоғига эмас. Юқори даражада кўпроқ ўйнаш учун ҳаракат қилишни ва футболдан завқ олишни хоҳлайман. Бу қанчалик узоқ давом этади - билмайман", - деди Роббен.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bild.de