UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  0 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  8 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  7 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  3 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  16 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  47

Ривалдо: “Солари ҳали “Реал”ни бошқаришга тайёр эмас, Конте – яхши вариант” Янгиликлар

Ривалдо: “Солари ҳали “Реал”ни бошқаришга тайёр эмас, Конте – яхши вариант”

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдонинг айтишича, Сантяго Солари “Реал” (Мадрид) жамоаси бошқарувида кўп ишлаб қололмайди.

“Солари клуб раҳбарияти янги мураббий топгунинга қадар бир-иккита учрашувда жамоани бошқариб туради. Айни пайтда у бу лавозим учун яхши вариант, аммо жамоани доимий машғулотлар ўтказиши учун у тайёр эмас.

Ўйлашимча, клубни худди шундай ҳолатда қабул қилиб, фантастик натижаларга эришган Зиданнинг натижасини қайтара олмайди. Унга бўлган юксак ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, у “Реал”ни бошқариш учун талаб этиладиган хусусиятларга эга эмас.

Конте эса бу борада “Реал” учун энг мақбул вариант. Қаттиққўлликни хуш кўрувчи мураббийнинг қироллик клубини бошқариши “Реал” учун фойдали бўлиши мумкин. Чунки сўнгги йиллардаги муваффақиятлардан сўнг жамоа футболчилари бироз ҳафсаласиз ҳаракат қилишмоқда”, дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика