

"Агарда Неймар "Реал"га ўтадиган бўлса, уни сотқин деб атамайман. У "Барселона"дан кейин "Реал"га ўтмади ахир. Умуман олганда ПСЖ уни "Барселона"га сотмайди. Агарда "Реал" яхши таклиф билан чиқадиган бўлса, Неймар айнан Мадридга кўчиб ўтади. Парижликларга эса фақатгина пул керак", - деди Ривалдо.
Олдинроқ "Барселона" ва "Реал" Неймар борасида ПСЖга таклиф юборгани борасида маълумотлар берилганди.



