Рис Жеймс: "ЖЧда иштирок этиш учун қўлимдан келганини қиламан"
22 окт 2022 15:17
Янгиликлар
Рис Жеймс: "ЖЧда иштирок этиш учун қўлимдан келганини қиламан"
"Челси" ҳимоя чизиғи вакили Рис Жеймс жароҳати туфайли декабргача сафдан чиққан.
22 ёшли футболчи Англия терма жамоаси сафида ўзининг илк мундиалида иштирок этишга ҳозир эди. Унинг асосий таркиб ўйинчиси сифатида Саутгейт томонидан танлаб олиниши эҳтимоли жуда юқори эди.
Жеймс инглизлар термаси ўнг қанот ҳимоясига биринчи рақамли даъвогар ҳисобланарди. Бироқ октябрь ойи бошида "Милан"га қарши кечган қийин баҳсдан сўнг футболчи рентгендан ўтказиш учун юборилди ва натижалар унинг икки ойга майдондан узоқлашишини ойдинлаштирди. Бу унинг Қатардаги бутун мусобақани ўтказиб юборишини англатарди.
Ҳимоячининг ўзи бу ҳақда YouTube видео ҳостингида эълон қилинган бир лавҳада шундай изоҳ берди:
"Ўтган ҳафта мен "Милан"га қарши ўйинда майдонга тушдим ва жароҳат олдим. Мен буни бунчалик ёмон, деб ўйламагандим".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар