

Рим клуби кичик ҳисоб (1:0)да ғалаба қозонди.
Мезбонлар дарвозасини Пепе Рейна қўриқлади. Бу дарвозабон учун фаолиятидаги 600-ўйин бўлди. У фаолияти давомида "Лацио"дан ташқари "Ливерпуль", "Наполи", "Милан", "Вильярреал", "Барселона" ва "Бавария" клубларида ўйнаган.
Испаниялик посбон Премьер-лигада 297та, А Серияда 161та, Ла Лигада 139та ва Бундеслигада 3та ўйин ўтказган.



