UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Ретро - 2. Бир ўйин тарихи. 2007 йил. Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0 Янгиликлар

Ретро - 2. Бир ўйин тарихи. 2007 йил. Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0

Аввалги терма жамоамизни барча соғинган кўринади. "Ретро-1" лойиҳаси статистика бўйича ҳафта давомида энг кўп ўқилган мақола бўлди. Иккинчи сонимиз ундан-да қизиқ бўлишига битта фактор мавжуд.

2007 йил Ўзбекистон терма жамоасининг мамлакатимиздаги биринчи ўйини 7 февраль куни Озарбайжон терма жамоасига қарши кечиши маълум бўлди. Икки томон учрашувни Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказишга келишиб олишди. Бу пайтда терма жамоа бошқарувига Рауф Инилеев келган, менежер эса Алишер Никимбаев эди. 




Равшан Эрматов энди-энди ФИФА ўйинларида иштирок этаётган пайтлари. Даврон Шоқурбонов бугунда "Бунёдкор" ФКда фаолият олиб боряпти. Марат Исмоилов эса 2014 йил ҳакамлик фаолиятини тугатди. Абдуҳамидулло Расулов эса бир маротаба ЖЧда иштирок этиб қайтди.


Келинг аввал таркиб билан танишиб олайлик.

ЎЗБЕКИСТОН - ОЗАРБАЙЖОН 0:0

07.02.2007. Қарши. "Насаф" стадиони. 10 000 томошабин. 

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Даврон Шоқурбонов, Марат Исмоилов.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Тимур Жўраев, 55), Бахтиёр Ашурматов (Рустам Аъзамов, 46), Камолиддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Ҳикмат Хошимов (Алексей Кликунов, 73), Леонид Кошелев (Рустам Боқиев, 90), Алексей Николаев, Павел Саломин (Улуғбек Бақоев, 46), Виктор Карпенко (Владислав Кирьян, 66), Жафар Ирисметов (Зафар Холмурадов, 57), Ислом Иномов.

Озарбайжон: Велиев Ферхад, Перейра Эрнани, Ладага Андре Луиш, Аббасов Самир, Керимов Аслан (Жавадов Вагиф, 71), Султонов Жейхун (Нодиров Вукар, 71), Гомеш Леандро, Гурбанов Илгар (Гашимов Заур, 69), Имомалиев Эмин (Гулиев Рамин, 77), Керимов Кенан, Чертоганов Александр (Меммедов Нодар, 89)

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Ашурматов (32), Улуғбек Бақоев (62), Ислом Иномов (88), Нодиров Вукар (89).

Лойиҳамизнинг биринчи сонида асосий таркибда таништирилмаган футболчиларга тўхталиб ўтамиз.




Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор" устози МТЖ сафида 54та учрашувда майдонга тушган. 2008 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган Қатар - Ўзбекистон (3:0) учрашуви унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлган. 11 йил давомида юрт шарафини ҳимоя қилган Ашурматовнинг дебют ўйини 1997 йил Ўзбекистон - Япония учрашувида қайд этилган. 1:1 ҳисобида якунига етган баҳсни 21 ёшли футболчи асосий таркибда тўлиқ ўтказган эди.

Камолиддин Тожиев: Айнан шу учрашувда Тожиевларнинг ўртанчаси МТЖ сафида дебют ўйинини ўтказган. Шундан кейин у яна 8та баҳсда майдонга тушди. Кети узилмас жароҳатлар туфайли унинг МТЖдаги фаолияти бир текис ўтмади.

Илҳом Суюнов: 2006 йил Бангладешга қарши сафарда кечган учрашувда дебют қилган Суюнов 2009 йилга қадар 21 учрашувда майдонга тушди. Четдан қараганда барчаси жойида эди. Суюновнинг камчилиги бор эди. Яъни айбни кишининг юзига тўғри айта олиши. Бу эса унинг МТЖдаги фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмади. Жорий мавсум ҳимоячи фаолиятини тугатди.




Ҳикмат Ҳошимов: "Металлург" футболчиси учун ҳам бу ўйин дебют бўлган. Шундан кейин ҳимоячи яна 12 маротаба МТЖ либосини кийди. Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳсларда 90 дақиқа майдонда тўп тепган.

Павел Соломин: "Трактор"даги фаолияти билан мухлисларга танилган Саломин 13 марта МТЖ шарафини ҳимоя қилди. 1982 йилда туғилган ҳужумчи Саудия Арабистонига қарши кечган баҳсда (2:1) терма жамоадаги биринчи ва сўнгги голини урган. Охирги маротаба Уммон - Ўзбекистон (2:0) учрашувида майдонга тушган ва 46-дақиқада Зайниддин Тожиевга алмаштирилган.

Виктор Карпенко: Фаолиятини тугатиш учун яна "Бунёдкор"га қайтган "қария"ни ўтган йил қандай кузатиб қўйганимиз ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Бақоев, Шацких ва Карпенко "трио"си учун Ўзбекистон - Уммон учрашуви сўнггиси бўлди. Карпенко фаолияти давомида 61та ўйинда майдонга тушган. Дебютини эса 2003 йл Белоруссия терма жамоасига қарши ўтказган эди.




Жаъфар Ирисметов: Ўзбекистонлик голеадор МТЖдаги фаолиятини 1997 йилда бошлаган. Камбоджа терма жамоасига қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Ширшов ўрнига майдонга тушган ҳужумчи ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўяди. Кейинчалик 36 ўйинда 15та гол урди. Хитой Тайпеи терма жамоаси дарвозасини эса бир ўйинда тўрт маротаба ишғол қилди ва Лебедевдан кейин МТЖ тарихида покер муаллифи бўлган иккинчи футболчи бўлди. Қизиғи, Максим Шацких айнан шу терма жамоага қарши ўйинда пента-трик муаллиф бўлган. Ирисметов МТЖдаги фаолиятини 2007 йил Эстонияга қарши кечган ўйиндан кейин тугатди. 

Ислом Иномов: "Ися" МТЖдаги фаолиятини 2004 йил бошлади. Ўшанда Миржалол Қосимов томонидан жарима зарбасидан киритилган ягона гол туфайли 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Иномов эса айнан Қосимовнинг ўрнига 73-дақиқада майдонга тушган. Ҳали расман фаолияини тугатмаган бўлса-да, 2013 йил Иорданияга (1:1) қарши кечган учрашув унинг ҳисобидаги сўнггиси бўлиб турибди.


Энди бевосита ўйин ва ўйин атрофидаги воқеаларга тўхталамиз. У пайтлар "Интер Футбол" газетасида фаолият олиб борардим. Бир саҳифа учун гонарар миқдори 3000дан 5000 сўмгача бўлар эди. Бир ойда нари борса 30 000 сўм ишлардик. Ўйинга бир ҳафта қолганида ўша пайтда "Пахтакор" матбуот котиби бўлган Бахтиёр ака Ширинов билан "ИФ" ҳисобидан Қашқадарёга боришга келишдик. Сафар харажатлари кейинчалик олинадиган гонараримиз билан қопланадиган бўлди. Лекин мен учун биринчи сафар кўпроқ муҳимроқ эди. 




Терма жамоа ўйини Қаршига кўчишининг ҳам ўзига хос сабаблари бўлган. Ўзбекистон олимпия терм жамоаси Тошкентда Тожикистон билан ўйнаши кераклиги учун МТЖ учун энг мақбул вариант бу Қаршида қад кўтарган янги стадион эди. Афсуски, янги стадион чими ўйин куни талабга жавоб берадиган ҳолатда бўлмади. Шунинг учун меҳмонларимизнинг розилигига кўра эски, "Насаф" стадионида учрашув бўлиб ўтишига келишилди. Меҳмонларнинг ортиқча эътирозларга бормаганликларининг сабаби бор эди. Чунки вилоятнинг ўша пайтдаги ҳокими Нуриддин Зайниевнинг шахсан ўзи Тошкент - Қарши йўналишида учган рейсдан меҳмонларни кутиб олиб эҳтиром кўрсатган эди. Бу эса меҳмонларимизга ёққан ва улар ўйиннинг барча шартларига эътироз қилмагандилар.




Ўшанда Ҳусан ака Темировнинг "оригинали"ни биринчи маротаба кўрган эдим. Унга қадар ТВ орқали, "Рўзиқул Бердиевнинг зарбааааа-си, ҳа-ааааа, тўп шундайгина дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди.... Балли, Пётр!", - дея шарҳлайдиган оригинал жумлаларни эшитар эдик.

Ўйин қизиқарли ўтмади. Балки совуқ бунга ҳалақит қилган. Натижа ҳам шунга яраша бўлди, 0:0. Энг қизиғи ўша куни тезкорлик билан газетага материалларни юборишимиз керак. Тунда Қаршида биронта интернет кафени топиш қийин бўлди. Бир амаллаб топганимизда эса, энди-энди шаклланаётган техника асримиздаги компьютер битта ўчиб ёнди, материал куйди. "Интер Футбол"даги ҳамкасбим Баҳодир Мирзаев ("Бунёдкор" МК)га қўнғироқ қилиб ТВда намойиш этилган ўйин шарҳини ёзиб беришини илтимос қилдим, ўзим эса матбуот анжумани ва суратларни имкон қадар тезда таҳририятга етказишга ҳаракат қилганман. Шу тариқа Тошкентдан ташқаридаги илк мақолам шундай ёзилган эди.




Ўйиндан кейин Рауф Талгатович матбуот анжуманида иштирок этяти.




Бу Озарбайжон МТЖ бош мураббийи Диниев Шахин эмас, ўзимизнинг Бахтиёр Ашурматов.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика