Ренату Саншеш туғилган туғруқхона унинг ёшини ҳужжат билан исботлади ФОТО

Narzulla Saydullayev
10 июл 2016, 10:18
«Бавария» ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш туғилган Hospital Amadora-Sintra туғруқхонаси футболчининг ҳақиқий ёшини исботловчи ҳужжатни тақдим этди.

Ҳужжатга кўра, Саншеш ҳақиқатдан ҳам 1997 йил 18 августда туғилган.

Саншешнинг ота-онаси ажрашишгач футболчининг туғилган санаси фақатгина 2002 йилга келиб рўйхатдан ўтказилган.

Ренату туғилганидан 5 ой ўтиб унинг отаси Францияга кўчиб кетган, шу боис отаси Португалияга қайтганидан кейингина боланинг туғилган санаси рўйхатдан ўтказилган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dn.pt