

Манбанинг хабарига кўра, итальян клуби 30 ёшли ярим ҳимоячидан қутулиш ҳақида ўйламоқда, бироқ уэльслик футболчи январь ойидаги трансферга рози бўлиши учун "Юве"дан товон пули талаб қилмоқда.
Рэмзи "Ювентус"дан 7 миллион евро ундириб олмоқчи, бу туринлик ярим ҳимоячининг йиллик маоши ҳисобланади.
Жорий мавсумда марказий ярим ҳимоячи туринликлар сафида барча турнирларда 5 та ўйин ўтказди ва бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади.



