"Реал"нинг мавсум учун қайдномасига кира олмаган Эдегор АПЛга қайтмоқчи

Alisher
14 авг 2021, 13:44
"Реал" ишонч билдирмаётган норврегиялик хавбек Мартин Эдегор фаолиятини қаерда давом эттиришни хоҳлаётгани маълум.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижарада ўтказган "Арсенал"га қайтишни хоҳламоқда.

Мартин трансфер ойнаси сўнггига қадар клубларнинг битим борасида келишувга эришишларига умид қилмоқда.

22 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano