

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижарада ўтказган "Арсенал"га қайтишни хоҳламоқда.
Мартин трансфер ойнаси сўнггига қадар клубларнинг битим борасида келишувга эришишларига умид қилмоқда.
22 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



