"Реал"ни бразилиялик футболчилар билан тўлдирган инсон
23 янв 2023 13:08
Янгиликлар
Винисиус Жуниор, Родриго, Эдер Милитао. 2024 йилнинг июль ойидан Эндрик Фелипе.
"Реал" ҳар доим Бразилиянинг энг яхши иқтидорларини ўзига жалб қиладиган клуб бўлиб келган – Роберто Карлос ва Роналдо Назарио, Робиньо ва Марсело, Кака ва Каземиро. Улар турли йиллар давомида клубга оқиб келдилар. Аммо бу янги авлод ва ажойиб имконият фақат бразилияликлардан ташкил топган олдинги чизиқдаги учлик 18 ойдан кейин "Бернабеу"да олдин ҳеч қачон кўрилмаган устунликни ваъда қилмоқда. Архитектор – Жуни Калафат, кам кўзга ташланадиган, таъсири ортиб бораётган бош скаут.
Калафатнинг сўнгги тўнтариши ўтган ойда "Палмейрас"нинг 16 ёшли ҳужумчиси Эндрик билан шартнома имзолагани бўлди. Ўсмир форвард дунёнинг исталган нуқтасида футболнинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири, дея тан олинади. "Челси" ва ПСЖдан тортиб, Мадрид клубининг Ла Лигадаги асосий рақобатчиси "Барселона"гача унинг имзосини ўз шартномасига туширишни истарди. Каталония клуби мураббийи Хави Эрнандес ESPN'га футболчининг шахсан ўзи билан суҳбатлашганини айтди. Бироқ айнан Калафат туфайли мадридликлар олдинга чиқиб олди.
Испания пойтахтида бразилиялик онанинг оиласида туғилган ва болалигини Бразилияда ўтказган 50 ёшли мутахассис "Реал"да 2014 йилдан бери ишламоқда. Шундай буён унинг мавқеи ва меҳнат фаолияти саҳна ортида ўсиб бормоқда. У Ла Лигадаги "ишга ёллаш" бўйича мутахассислар, жумладан, "Севилья"даги Мончи ва "Барселона"даги Матеу Алемани каби медиага таъсир ўтказа олмаса-да, унинг ўйин давомида улкан футбол билимларига эга экани ва иқтидорларни баҳолашда бенуқсон қобилиятга эга экани тортишилмайди.
Бу унинг Винисиус, Родриго ва Эндрикни қўлга киритишда "Барселона"ни мағлуб этишдан тортиб, Федерико Вальверденинг салоҳиятини кашф этишгача бўлган даврда намоён бўлди. Калафат клубга қимматга тушган баъзи йирик хатоларга ҳам йўл қўйди. Биз бугун Жуни Калафатнинг барча муваффақиятлари ва омадсизликларига назар ташлаймиз. Сиз олдин ҳеч қачон эшитмаган футбол оламидаги энг кучли инсонлардан бири билан танишасиз.
Калафат ҳаммасидан устун бўлган бир фазилати билан танилган: у футболчилар ва уларнинг оилалари билан беқиёс муносабатларни ўрнатади. Унинг тартиби бирор футболчи билан шартнома имзолашдан олдин у билан бир неча бор шахсан кўришиши учун у яшайдиган жойга саёҳат қилишни ўз ичига олади. Футболчининг оилавий муҳити унинг майдондаги нуқтаси каби жуда муҳим ва барча томонларнинг ишончини қозониш Калафатнинг ёндашувида асосийси ҳисобланади.
Калафатнинг музокаралардаги доимий ўрнини тасаввур қилиш учун Винисиус Жуниор билан боғлиқ воқеаларни эслаш кифоя. 2017 йилнинг май ойида унинг 45 млн евро эвазига Мадрид клубига трансферини келишиб олинмасидан олдин ўша пайтда 16 ёшда бўлган Винисиуснинг ота-онаси, амакиси ва яна бир вакили Мадридга бориб клубнинг имкониятларини кўздан кечиради. Улар аввалроқ "Барселона" билан ҳам худди шундай қилган эди. Ўша пайтда "кўк-анорранглилар" Вини билан келишувга эришишга жуда яқин эди.
Оила Мадриднинг "Баражас" аэропортига қўнганида Винисиуснинг онаси чамадонини транзит пайтида йўқотиб қўйгани маълум бўлди. Калафат оилани тўғри “El Corte Ingles” дўконининг филиалига олиб борди ва уларнинг ҳар бирига янги кийимлар сотиб олишлари учун ваучер берди. Бу ижобий таассурот қолдирди. Винисиус ва унинг оиласи учун Калафат кутилмаган вазиятларда уларга ёрдам бериш учун жуда кўп ҳаракат қилди.
Шунингдек, Винисиус ва уларнинг оиласи Мадридга келганидан кейин Калафат Бразилияга бориб, энг камида 5 марта улар билан кўришди. "Қироллик клуби" "Барселона" билан рақобатлашаётганини биларди ва энг кичик тафсилотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга эди.
Ўшанда Винисиус "Барса" унга биринчи бўлиб қўгғироқ қилганини айтди.
"Икки клуб мени излаб келди. Мен лойиҳа ва уларнинг мен учун қилганлари туфайли "Реал"га боришга қарор қилдим. Мен буни энг яхши лойиҳа, деб ўйладим. Бу мен ўзимни энг яқин ҳис қилган клуб эди", – деди Винисиус 2021 йил ноябрь ойида берган интервьюсида.
Калафатнинг португал тилини мукаммал билиши уни бразилиялик футболчилар ва уларнинг оилалари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишини ниҳоятда осонлаштирди. 2019 йилда Родригони "Сантос"дан Винисиус билан тенг суммага келишишганида худди шундай майда деталларга эътибор қаратилган эди.
Клублар бир йил аввал, форвард 17 ёшлигида унинг Испанияга кўчиб ўтиши борасида келишувга эришишди. Биринчи алоқа Родригонинг отаси Эрик билан бўлган. Унинг ўзи ҳам собиқ футболчи эди. Эрик илк бор Мадридга келганида Калафат унга клуб президенти Флорентино Перес билан дастлабки музокараларда таржимон сифатида ёрдам берди.
"Мен онам билан уйда эдим. Отам эрталаб ташқарига чиқиб Жуни билан гаплашаётган эди. "Барса" билан барча нарса имзоланган эди. Бироқ менинг орзум ҳар доим Мадридда ўйнаш бўлган. Отам уйга келганида бизнинг олдимиздан ўтиб кетди ва ётоқхонамга борди. У менга тегишли "Реал" футболкасини қўлига олди".
Келишувдан кейинги ўн икки ой ичида, Родриго ўша пайтдаги клуби "Сантос" футболчиси бўлган пайтда ҳам Калафат мунтазам равишда Сан-Паулу штатининг Осаску шаҳридаги Родригонинг оилавий уйига ташриф буюрган. Калафат ҳатто 2019 йил 9 январда Родригонинг 18 ёшини нишонлаш учун ўша ерда бўлган.
"Реал"нинг футбол операциялари уч киши томонидан олиб борилади. Уларнинг боши, табиийки, Флорентино Перес. Ундан кейин эса ҳамма танийдиган бошқарувчи директор Хосе Анхель Санчес, кейин эса бош скаут Жуни Калафат туради. Илк вазифасини Испания тедевидениесида бразилиялик футбол эксперти сифатида бошлаган инсон учун бу юксак лавозим. Ўша пайтларда телевидениеда у билан бирга ишлаган ҳамкасбларидан уч нафари унга эргашиб "Реал"га келди. Ўшанда Мадрид клубида ҳеч қандай расмий бирор вазифага эга бўлмаса-да, Калафат бир қатор бразилиялик футболчилар, жумладан, Роналдо Назарио ва Кака билан яхши алоқа ва дўстона муносабатда эди.
Мансурбек Неъматов таржимаси
Фикрлар