"Реал"дагилар 20 миллионлик футболчидан мамнун эмас

Mirjalol Normatov
21 мар 2025, 21:56
Арда Гюлер ёзда "Реал"дан кетиши мумкин.

Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти 20 ёшли вингернинг машғулотлардаги меҳнати ва ўйиндаги салоҳиятидан қониқмаяпти. "Реал" футболчини ижарага беришга қарши эмас, бироқ футболчининг ўзи буни истамаяпти.

2023 йилда 20 миллион еврога сотиб олинган Гюлернинг ўзи ёки асосий жамоада асосий футболчи бўлишни ёки жамоадан бутунлай кетишни хоҳламоқда. Анчелоттининг эса алоҳида футболчининг истакларини инобатга олгиси йўқ.

Гюлер ушбу мавсумда 30 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Relevo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›