UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин Янгиликлар

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин

Хориждаги турли нашрлар "Реал"да бугун катта ўзгаришлар руй бериши ҳақида бонг урмоқда.

"El Chiringuito" нашри хабарига кўра, Зинедин Зидан "Реал" бошқарувини яна ўз қўлига олади. Маълум бўлишича, яқин соатлар ичида "Реал" Сантьяго Соларини истеъфога чиқаради.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 21:00да "Реал" Соларига чиқиш эшикларини кўрсатади. Унинг ўрни эса жамоанинг ўтган мавсумдаги бошқарувчиси бўлган Зидан билан тўлдирилиши айтилмоқда. Бунга қадар жамоага Жозе Моуринью ҳам қайтарилиши ҳақида хабарлар чиққанди. "El Pais" нашри эса Зидан "Реал"га қайтмаслигини билдирганди.

Бироқ "El Chiringuito" нашри Зинедин Зидан яқин соатлар ичида "Реал" бош мураббийи сифатида таништирилиши ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши ҳақидаги илк хабарни ҳам айнан мазкур  "El Chiringuito" нашри эълон қилганди.

Маълумот учун: Зинедин Зидан қўл остида "Реал" кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛ бош соврини қўлга киритиб рекорд қўйганди.

Жаҳонга машҳур "Squawka" нашри Зидан қўл остида "Реал" жами 149 ўйин ўтказиб, 104 маротаба ғалаба қозонгани ва 9та соврин ютганини эсламоқда. "Реал" Зизу бошқарувида 29 дуранг ва 16 мағлубият қайд этган. "Реал" франциялик мутахассис қўл остида 149 ўйинда 393та гол урган.

Солари бошчилик қилаётган жамоа эса ўтган ҳафтада ЕЧЛ нимчорак финалида "Аякс" томонидан икки ўйин натижасига кўра мусобақадан чиқарилиб юборилди. Шунингдек, қироллик клуби Испания Кубогида "Барселона" тўсиғидан ўтолмади. Испания чемпионатида эса айни пайтда пешқадамдан 12 очко ортда қолаётган "Реал" 51 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика