UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  119 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда? Янгиликлар

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда?

Кеча Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "Реал" ўз майдонида "Ювентус"га (1:3) мағлуб бўлди.

Бироқ икки ўйинга кўра ярим финалга йўлланма олди. "Реал"нинг ягона голи 90+3-дақиқада белгиланган пенальти эвазига киритилди.

Ушбу вазиятга италиялик собиқ ҳакам Грациано Чезари фикр билдирди.

"Такрорий лавҳада Бенатия тўпга ўйнагани кўринди, бундай вазиятда ҳеч қандай фол ва пенальти берилмайди. Ҳакам футболчининг ҳаракатига тўғри баҳо бера олмади. Видеотакрорлар тизими ўша ерда ҳакамларга ёрдам берган бўларди", - деди Чезари.

Бу ҳолатни испаниялик ҳакам Итурральде Гонсалес ҳам муҳокама қилди.

"Бенатиянинг қилган ҳаракати пенальтига тортмасди. Бош ҳакам қарор чиқаришга шошилди. Бу 11 метрлик пенальти эмасди", - деди Иттуральде.

Англиялик машҳур ҳакам Грэм Полл эса шундай деди:

"Оливер ишонч билан пенальти белгилади. Ўз қарорини муҳокама қилмади. Унга "Ювентус" футболчилари қаттиқ босим ўтказишди. У эса Буффонга қизил бериб, босимдан чиқиб кетди. Майкл яхши ҳакам ва у нима қилаётганини билади", - деди Полл.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан:

"Пенальти бўлган вазиятни кўрмай қолдим. Ҳакам пенальти белгилади ва қарорини ўзгартирмади. 

Биз ярим финалга чиқдик. Фақатгина ўйин борасида жавоб бераман", - деди Зидан.

"Ювентус" футболчиси Меҳди Бенатия:

"Васкеснинг ёнидан ўтиб, тўпга тегдим. Мен тегганимдан кейин тўп йўналишини қандай ўзгартирганини кўринди. Васкес эса йиқилди. Пенальти йўқ эди", - деди Бенатия.

"Матч ТВ" шарҳловчиси Георгий Черданцев:

"Британча ифлослик. У Буффоннинг ЕЧЛдаги сўнгги ўйинида четлатиб тарихга кирди. Омадсиз. ФУУУУУУУ!", - деб ёзади Черданцев.

Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика