"Реал" яқин кунларда Кроос билан шартномани узайтиради
15 июн 2023 17:35
Янгиликлар
"Реал" яқин кунларда Кроос билан шартномани узайтиради
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос клуб билан шартномасини узайтиришга яқин, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби тез орада 33 ёшли германиялик футболчи билан шартнома узайтирилганини эълон қилади. Келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Кроос ўтган мавсум "Реал" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 383
Фикрлар