

Ушбу мавсумда "қироллик клуби" турнир жадвалининг юқори қисмидаги жамоалар билан ўйинларда юқори натижалар қайд этмоқда. Жамоа улар билан ўйинда 24 имкониятдан 20 очко жамғарди.
Зинедин Зидан жамоаси "Атлетико" (2:0), "Севилья" (1:0), "Барселона" (3:1), "Гранада" (2:0), "Сельту" (2:0) ва "Бетис" (3:2)ни мағлуб этган бўлса, "Сосьедад" (0:0) ва "Вильярреал" билан (1:1) дуранг натижа қайд этди.



