“Реал” сўнгги 12 йилдаги энг ёмон натижани қайд этди
14 янв 2018 07:26
Янгиликлар
“Реал” сўнгги 12 йилдаги энг ёмон натижани қайд этди
Хабар берганимиздек, кеча оқшом Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 19-тури доирасида ўз майдонида “Вильярреал”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
“Қироллик клуби” 18та ўйиндан сўнг 32 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Бу билан Зинедин Зидан шогирдлари пешқадам “Барселона”дан 16 очкога ортда қолишяпти.
Ушбу кўрсаткич “Реал” тарихидаги сўнгги 12 йилдаги энг ёмон натижа бўлиб турибди. Мадридликлар 2005/06-йилги мавсумда 18-турдан сўнг 30 очко тўплаганди. Ўша йилги чемпионатда “Барселона” “Реал”ни 12 очкога ортда қолдирган ҳолда Испания чемпиони бўлган эди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар